Шомуродовнинг жамоасида исландиялик футболчилар сони 4 тага етди

Исроилнинг "Маккаби Тель-Авив" клуби ҳужумчиси Видар Кьяртанссон расман "Ростов" аъзосига айланди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра рус клуби 28 ёшли исландиялик футболчининг трансфери учун 2,5 миллион евро тўлаган. Унинг ўзи эса "Ростов" билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Эътиборлиси, Кьяртанссон "Ростов" сафидаги 4-исландиялик футболчига айланди. Боиси, айни дамда жамоада Рагнар Сигурдссон, Сверрир Ингасон ва Бьорн Сигурдарсон каби ҳамюртлари ҳам тўп суришмоқда.

Маълумот учун, Кьяртанссон "Маккаби Тель-Авив" шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида Исроил клуби сафида жами 84та ўйинда майдонга тушган ва 42та голга муаллифлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!