Шомуродовнинг

Италия кубогининг 1/8 финалида “Ювентус” ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилди.

Туриндаги беллашув голларга бой ва муросасиз кечди. Асосий бўлимлар 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунлангач, ҳакам жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф қилди. Экстра таймларда “кекса синьора” ғалабани илиб кетди. Шу куни “Ювентус” сафида Деян Кулусевски (2'), Альваро Мората (23') ва Хамза Рафья (105') гол муаллифи бўлди, “Женоа”нинг голларини эса Леннарт Чиборра (28') ва Филиппо Мелегони (74') киритди. Афсуски, генуяликлар сафидаги ҳамюримиз Элдор Шомуродов ушбу беллашувда майдонга тушмади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)