Шомуродовнинг премьер-лигадаги дебюти қандай ўтди? (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча Россия премер-лигаси 3-туридан ўрин олган “Амкар” – “Ростов” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Леонид Кучук бошчилигидаги “Ростов” клуби Александр Зуевнинг ягона голи эвазига мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Беларуслик мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродовни 88-дақиқада заҳирадан майдонга туширди. Қуйида ҳамюртимизнинг янги жамоасидаги дебюти қандай кечганини гувоҳи бўлишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)