Шомуродовнинг рақобатчисига Англиядан таклиф бор!
“Рома”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Феликс Афена-Гьян фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши кутилмоқда.
Бу ҳужумчи ўтган йилдан бери “Рома”нинг асосий таркибга жалб этилмоқда ва Элдор Шомуродовнинг тўғридан-тўғри рақобатчиси ҳисобланади.
Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, Феликсни “Кристал Пэлас” ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Англия клуби вакиллари тез орада “Рома” билан музокара бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Феликс Афена-Гьян яқинда Рим клуби билан амалдаги шартномасини 2026 йилнинг ярмигача узайтирди. Шунга қарамай, “Кристал Пэлас” мутасаддилари бу ўйинчи трансферида Моуриньо олишни истаётган Вилфрид Заани Римга юбориш вариантидан фойдаланмоқчи.
Фикрлар