Шомуродовнинг “Ростов”и “Стабек”ни мағлуб этди
Ads

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган Россиянинг “Ростов” клуби мавсумнинг иккинчи ярми учун тайёргарликни Испанияда олиб бормоқда.

Бугун Валерий Карпин шогирдлари у ерда ўзларининг навбатдаги назорат учрашувларини ўтказишди. Бу сафар уларга Норвегиянинг “Стабек” клуби рақиблик қилди.

Мазкур ўйинда рус клуби 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Ҳамюртимиз ўйиннинг 67-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилди.

Назорат ўйини

«Ростов» (Россия) — «Стабек» (Норвегия) — 1:0 (1:0)

Гол: Гулиев, 7 (1:0)

«Ростов»: Песьяков, Паршивлюк, Плиев, Ингасон, Вилюш, Скопинцев, Гацкан, Калачев (Зуев, 67), Гулиев (Чуперка, 81), Ионов (Шомуродов, 67), Сигурдарсон (Дядюн, 81).