Шомуродовнинг устози 5-марта қиз фарзандли бўлди

Россиянинг “Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпин 5-марта ота бўлди. У ва аёли Дарья қиз фарзандли бўлишди.

Таъкидлаш керакки, бунгача Карпиннинг 4 та қизи бор эди. Уларнинг 2 таси биринчи хотинидан бўлса, яна бири никоҳсиз туғилган.

Валерий Карпин бошчилигидаги "Ростов" 22 турдан сўнг, РПЛ мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионат эса коронавирус туфайли номаълум муддатга тўхтатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!