Шомуродовнинг устози: "Ростов"да Месси, Роналду ва Азарни кўришни хоҳлардим

Хабарингиз бор кеча Россия премьер-лигасининг 7-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” клуби ўз майдонида “Рубин”ни 2:1 ҳисобида енгди. Учрашувдан сўнг ростовликлар бош мураббийи Валерий Карпин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- “Ростов” чемпионликка даъвогарлик қилиши учун жамоага кимлар келиши керак?

- Билмадим. Пул беринглар, кимдир келади.

- Жамоада кимни кўришни хоҳлардингиз?

- Месси, Роналду, Азар.

Эслатиб ўтамиз, “Ростов” айни дамда 14-очко билан “Спартак”, “Краснодар”, “Зенит” ва “Локомотив” клублари билан 1-ўринни бўлишиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!