“Шўртан” -“Сўғдиёна”: Устунлик ғузорликлар томонида

 

Олий лиганинг 26-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Шўртан” меҳмони бўлади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи давранинг 11-турида “Сўғдиёна”ўз майдонида “Шўртан”ни қабул қилган эди. Ушбу баҳсда Санжар Рашидовнинг 26 дақиқадаги рақиб дарвозасига киритган ягона голи жамоамизга ғалаба келтирган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда ўз майдонида “Металлург” га қарши баҳс олиб борган эди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.“Шўртан” Тошкентда “Бунёдкор”га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

“Шўртан” 20 очко билан турнир жадвалида 14-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 28 очко билан 12-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ ВИКТОР СЕРАЗИДДИНОВ БОШҚАРАДИ

Ҳакамлар: В. Серазитдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Б. Қодиров (Бухоро), Ш. Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

ПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Шўртан” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 14 бор куч синашишган.“Шўртан” ҳисобида 9 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 6 та ғалаба мавжуд. 2 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шўртан” томонида: 25:18. “Шўртан” ўзаро ўйинларда 29 очконидан қўлга киритган бўлса, жиззахликлар 20 очкони қўлга қиритган. “Шўртан”нинг энг йирик ғалабаси 3:0, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 3:1.

“Шўртан” майдонида ўтган барча учрашувлар:

27.08.2005 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:1
30.09.2006 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:1
04.04.2008 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:2
04.04.2009 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 2:1
20.06.2011 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 3:2
30.03.2013 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 1:0
22.03.2015 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 3:0
07.05.2016 «Шўртан» - «Сўғдиёна» 4:2

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузордаги 8 та ўйиндан 6 тасида “Шўртан”, 2 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. Дуранг натижа қайд этилмаган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ёшлар лигаси баҳси 26 октябрь куни соат 15:00 да “Шўртан”ФМ майдонида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 27 октябрь куни соат 16:00 да “Ғузор” стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!