Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси сафида тўп тепган Отабек Нарзуллаевни футбол ишқибозлари яхши танишади. Ўзининг ёрқин ўйинлари билан  мухлислар меҳрини қозонган Нарзуллаев, жонажон жамоасини тарк этиши мумкин. Отабек Нарзуллаевга Малайзия чемпионатида иштирок этувчи клуб таклиф билан чиққанлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида, футболчи билан қисқача суҳбатлашдик.

Отабек сизга Малайзия чемпионатида иштирок этаётган жамоа жиддий таклиф билан чиққанлиги ҳақида маълумот тарқалди. Ушбу хабарга  ойдинлик киритсангиз?

- Тўғри, Малайзия клубидан таклиф бўлганлиги рост. Ҳозирча оғзаки келишувга эришдик. Аммо аниқ бир қарорга келганим йўқ. Ростини айтсам ўзимизнинг бир қатор жамоалардан ҳам таклифлар бор.  Вариантларни кўриб чиқаяпман.

Бу йил супер лигада иштирок этадиган “Цементчи” жамоасидан ҳам таклиф бўлганлиги эшитаяпмиз.

- Ҳа, “Цементчи” ҳам ўз сафига чорлади,  раҳбариятга бу ҳақда таклиф билан чиқишди.

“Шўртан” жамоаси ҳақида  янгиликлар борми?

- Жамоанинг ҳозирги ҳолатидан ҳабарим йўқ.

 

Фахриддин Чориев суҳбатлашди

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98