“Шўртан” клубига қарашли “Ғузор” марказий ўйингоҳи директори Искандар Бўриев ҳақида

Инсон умри унинг ҳаётида қолдирган изи,савоб ва эзгулик ила қилинган ишлари билан баҳоланади. Искандар Бўриев ўзининг 68 йиллик умрини меҳнатга бағишлаган инсонлардан.

 Ҳозирги кунда ҳам эртамиз эгалари камолоти йўлида нафақада бўлса ҳам фидойилик кўрсатаяпти.2005 йилнинг ўрталарида Қишлоқ хўжалик ишларини поёнига етказиб нафақага чиққан бир пайтда”Шўртаннефтгаз”МЧЖ корхонаси (олдин”Шўртаннефтгаз” УШК корхонаси деб юритилар эди) шахсан унинг раҳбари,тадбиркор, билимдон ва ажойиб футболчи бўлган инсон Илҳом Норчаев ўз ҳузурига чақириб Искандар ака қишлоқ хўжалик ишларида анча йил меҳнат қилдингиз, келинг энди ўзингизни бутун билим ва маҳоратингизни ишга солиб бирга бир чиройли жаҳон талабларига мос бўлмасаям МДҲ давлатлар қаторига кирадиган стадионлардан жой оладиган стадион қурайлик.-Ахир,туманимизда “Шўртаннефтгаз” ва Шўртангаз кимё мажмуасидек ташкилотлар борку. Сиз шунга бош қош бўлиб ўзингизнинг таклифларингизни ва билимингизни ишга солиб стадионни қурилиш ишларига ёрдамлашсангиз деди.

Шундан сўнг,  ”Шўртан ПФК”МЧЖ бош директори Миржаҳон Муродовга сен букишини стадион директорлигига ишга қабул қиласан деди.-Шу тариқада Искандар ака ишга киришиб кетди.У аввало стадион атрофини девор билан айлантириб база тайёрлаш таклифидан бошлади.”Шўртаннефтгаз”корхонаси ҳомийлигида 2007 йили Ғарбий трибуна  бор эди холос, лекин “Шўртан” жамоаси олий лигада ўйнар эди.Ўша йили кун чиқар томонда ҳам трибуналар ва катта спорт саройи (зали) қурилиш ишлари бошланди.

Бу ишларни Бухоро шаҳри Ўзнефтгаз қаромоғидаги 4-вакиллик 3 ПМКси ташкилот ишчилари амалга ошира бошладилар. Айнан, шу оралиғда ҳамма стадион қурилиш ишлари ва жойлари проект  қилиниб ҳўжжатлар тайёрланди. Тез орада жануб ва шимолий трибуналар кўтарилди. Бу ишларни Муборак нефтгаз трести ва Қашқадарё қурилиш трести ишчилари амалга оширишди. –биласизми, стадиондаги чимни қайта тайёрлаш, дринаж қилиш, камида 5-6 см қалинликда пори, қум қўшилиб текислаш ва уни озиқлантириш, чимни устириш учун қиш ойида,майдон бор бўйида пленкалардан фойдаланиш ва ҳоказо. Бу албатта анча огир  ва қийин иш.Лекин искандар аканинг қишлоқ хўжалик ишларидаги ортирган тажрибалари жуда қўл келди. Эсимда, кунларининг бирида стадионга борганимда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Қиш ойи эди, декабр, январ ойи эди. Ҳаво анча совуқ ер усти музлаган,20-30 нафар ишчилар қўлига бел олиб марказий стадион нинг футбол майдонини қириб ўнқир-чунқир жойларини жойларини кесиб олишаётган эди.Шунда ёдимда 3-4 киши, эҳ майдонни пачавасини чиқаришадику дейишди. Биласизми, орадан 2 ой аниқроғи апрел ойида ўша футбол майдони бирам текис, майсалар бутун майдон бўйлаб бир хил ям-яшил ўсган эдики, уни кўрган одамнинг баҳри дили очиларди. Ўша одамлар футбол мавсуми бошлангандакелиб майдонни кўрганда қойил қолишган эди.

Ахир, майдони шунда ҳолатга келтириш учун искандар аканинг қимматли тавсиялари орқали бажарилган эди. Бу дринаж, қум пори ва маҳаллий бошқа ўғитлар ўз вақтида берилиши, суғорилиши. Буларнинг ҳаммаси майдоннинг сифатли бўлишига олиб келади. Мен, футбол мухбири сифатида стадионга ўйин бўладиган кунлари, кўпгина олий лига мураббийлари ва назоратчи ҳакамларибилан учрашиб улардан “Ғузор” марказий стадиондаги футбол майдонининг ҳолати, унинг чим ҳақида сўраганимда ПФЛ ҳакамлари стадион, майдон аъло даражада дейишади. Ахир, улар бекорга назоратчи ҳакамлар учрашув қайдномасига ўйин  олдидан майдонга тушиб кўриб чиққандан сўнг 5 балл фўйиб баҳолашадилар. Ҳа. Ғузоржаги марказий ўйингоҳ футбол майдони ва унинг текислиги ҳамда чими, мамлакатимизнинг энг кўркам  стадионларидан олдинги ўринларда туради. Агар “Бунёдкор” стадиони ҳисобга олмасак. Буларнинг ҳаммасига Искандар аканинг меҳнати туфайли, қолаверса,кўп йиллик қишлоқ хўжалик билимлари, ишни кўзини билишлари  стадионда ишлайдиган ишчиларнинг софдил ва ҳалол меҳнатга ўргатишлари, уларнинг онгига сингдиришлари туфайли амалга оширилди.

Бу билан стадиондаги илар тўҳтаб қолмади.Қисқа фурсат ичида стадионга Хитой давлатидан 12х8 ҳажмдаги электрон табло олиб келиниб ўрнатилди. Футбол шинавандалари учун бутун стадион трибуналарига  Самарқанднинг “Жаҳонжон” фирмаси томонидан янги ўриндиқлар ўрнатилди.шу билан бирга  юртимизнинг саноқли  стадионларидагина мавжуд бўлган том қисмининг ҳам ёпилиши қувонарли ҳол бўлди. 2008 йил Илҳом Норчаев таклифи билан 8гектар ер олиниб, спортсевар ёшлар учун спорт базасини яратиш ишлари бошланиб кетди.бу ишларни бажариш, яъни базани қуриш “Қаршистрой” қурувчиларига эътибор қаратилган эди. Трест қурувчилари  ҳар бир футбол майдони барпо этиш учун 600 миллион сўм харажат бўлиши айтишди. Албатта, ўша йиллар бундай суммани топиш амир маҳол эди.

 

Бу албатта анча қимматга тушарди.Шунда, Искандар ака,  Илҳомжон, келинг шу базадаги 8та  футбол майдонларини ўзимиз ишчиларимиз кучи билан бажарайлик. Ишдан кейин ҳордиқ кунлари ишлаймиз. Шунда Илҳом Норчаев, қандай бўларкин, ўзимиз қила оламизми деди.

 Спорт базасидаги футбол майдонларини искадар ака  бошчилигида бутун ишчилар кучи билан қуришиди ҳам. Қурганда ҳам қойил қилиб қуришиди. Арзон сифатли, ҳар бир майдон 600 миллион сўмга эмас бор йўғи 20 миллион сўмга тушди. Ҳозирги вақтда 10та тиббий майдон ва 3 та суьний майдон барпо этилди. 1та катта 104х76 ҳажмдаги суьний майдон ўзига 1400 мухлисни сиғдира оладиган ўриндиқларга эгадир. Базадаги Футбол майдонларни, манзарали дарахтларни, анвойи гуллларни суғориш учун сув зарурдир. Ишчилар кучи 360 куб

Сув сиғидира оладиган катта ҳовуз қуриб битказилди. Майдонинг дарахтларнинг гулларинг суғориш учун ер ости трубалари ётқизилди.Сув танқислиги бўлмаслиги учун заҳирадан  яна табий сув дарёдан латоклар орқали олиб келинадиган қилинди. Айниқса, Пачкамар-Охунбобоев номли хўжалик ўртасидаги каналдан труба ва насослар орқали 2км масофадан сув келадиган бўлди. Ундан ташқари яна  6 та ер ости қудуқлари қазилди. Булар ҳаммаси заҳира ҳисобида бўлиб,агар сув сув танқислиги бўлса, шу 6та ер ости қудуқларидан фойдаланилади.

Стадионни футбол учрашувлар пайти ёруғ прожекторлар ёниб туриши учун ўйин пайтида чироқлар ўчиб қолмаслиги учун юқори электр энергияни “Колцевая”,яъни “Халқа”икки томонлама айлантирилиб 1200 люксдаги ёруғлик бўлишига эришилди. Сув ҳавзаси  бассейн ҳам яқин орада қуриб битказилади. Стадион хавфсизлигини таъминлашда ОФК талабига хос келиши учун ва стадионни қайта таъмирлаш мақсадида стадион атрофида яшовчи 8 хўжалик оилалар кўчирилиб, улар ўй-жой билан таъминландилар.”Шўртаннефтгаз”МЧЖ корхонаси ҳомийлигида стадионга спорт зал, душ хоналари, ечиниш хоналари,туалет ,иссиқ  сув таъминоти билан таъминланди. Стадион деворлари тўсиқлар билан айлантирилиб, майдон қайта таьмирланди.

Ёш футболчиларни тарбиялайдиган “Шўртан” клуби футбол мактаби очилди. Стадионда сауна,ресторан,ҳар-ҳил манзарали дарахатлар экилди. Йўлаклар қурилди. Юқорида қилинган ишлар натижасида “Шўртан”  ПФК нинг жамоаси илк бор ОФК Ҳалқаро осиё ўйинларида иштирок этди.

Илк бор,2011 йили “Ал-Сақр”(Яман),”Ал  Иттиҳод”Алеппо(Сурия),”Ал Қодисия”(Қувайт) ва бошқа Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган жамоаларни жозибадор футбол учрашмухлисларига увларни кўриш Ғузорлик футбол мухлисларига насиб этди.

2010 йил”Шўртан” клуби Ўзбекистон кубоги финал баҳсларида иштирок этишди. 2015 йил кунидан кейин “Шўртаннефтгаз” корхонасига янги бошлиқ Ҳотам Шарипов тайинланди. У киши устози И.Норчаевни ишини давом эттирди. 3 қаватли асосий бино қайта таъмирланди. 10 минг кишилик ўриндиқлар икки камерали ўриндиқларга алмаштирилди. Спорт база, ёшлар базаси қайта реконструкция қилинди. 1та қушимча суъний майдон қурилди ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Ғузор фарзанди моҳир футболччи ва ишбилармон бўлган Шоди Номозов яна “Шўртан” ПФКга директор этиб тайинланди.

Марказий стадион ўз бағрига 10 000 футбол мухлисларини сиғдира олади. Айни пайтда Ғузор марказий стадионига  қарашли барча футбол майдонларида 300 нафарга яқин ёш футболчилар машғулотларда қатнашиб,  малакали мураббийлардан футболнинг сир-асрорларини ўзлаштирмоқда.

2016 йил стадион ўриндиқлари  қайта янгиланди ва тўлиқ алмаштирилди.бугунги кунга келиб “Ғузор” марказий стадиони мамлакатимиздаги энг яхши,намунали, стадионлар қаторидан жой олди.

Негаки, бу маскан доврўғини бутун мамлакатга ёйиш учун Ўзбекистон футбол федерациясининг бошлиғи Миаброр Усмонов раҳбарлигида Республика миқиёсида кўргазмали семенар ташкил этилди.

   Унда ОФКнинг вице президенти Моника Шорай қатнашди. У кейинчалик “Ғузор”марказий ўйингоҳи ва спорт комплекси ҳақида “Чўлдаги жаннат”(Рай в степях) деган очрек ёзди.

Ҳар йили  вилоят ҳокимининг ташаббуси билан спортга бағишланган вилоят миқёсида кўргазмали семинар ўтказилиб турилади. “Ғузор” марказий ўйингоҳи Қашқадарё воҳасининг бир туманда жойлашган бўлиб шунча спорт базаларига эга эканлигини,келган одам  тасавур эта олмайди. Наҳотки, бир туманда шунча қулайликлар бўлса,ҳатто катта вилоятларда шу қулайликларга мажмуалар мавжуд эмас.

Искандар ака ана шу ўйингоҳ ва спорт базаларникелган кўрган инсонлардан фикр мулоҳазаларини билдирадиган чиройли китоб илк бор юрита бошладилар. Кўп эмас, оз эмас ҳозирча турли давлатлардан атоқли инсонлар стадион ва унинг қулайликлари  тўғрисида ўзларининг фикр мулоҳазаларини ёзиб қолдиришга улгуришди ҳам.ОФК комиссари Аллаберди Маматкулиев(Туркманистон), Саудия Арабистонидан Али Ибн Омар, “Ал Сақр” жамоаси президенти Зиё Ал Садр(Яман),Стевин Кел(Англия), Ром Сел (Австиралия), Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ва бошқалар. 2017 йилда асосий ҳомий Шокиржон Жабборов бошчилигидаги “Шўртаннефтгаз”МЧЖ корхонаси ҳам “Ғузор”марказий ўйингоҳи учун ўз режалари бор. Тез орада “Шўртан” клуби футбол академияси, сув бассейни қуриб битказиш, стадиондаги майдонини сифатини янада яхшилаш, “Шўртан” футбол мактабининг 14 тафутбол гуруҳларидаги ёш футболчиларни 18 та мураббий бошчилигида уларга футбол сирларини ўргатиш. Ўйингоҳдаги 60 яқин ишчи, ходимларни турмуш фаравонлигини яхшилаш, ва шарт-шароитлар яратиб бериш.  Ўйингоҳ атрофларини кўкаламзорлаштириш, футбол мухлисларига янада қулайлик, шарт-шароитлар яратиб беришдек вазифалар турибди.Фидойи инсон Искандар Бўриев ўзининг касбига бўлган меҳр- садоқатига ёндошиб янги мувафаққиятларга эришади. Нафақада бўлсада тиниб-тинчимаган, ўйингоҳдаги ишларни шу даражага етказган инсонга тасанно айтмасдан иложи йўқ.

Фахриддин Чориев Ғузор шаҳридан махсус sports.uz учун   тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!