“Шўртан” Тошкентда “Сурхон” билан ўйнайди
Ads

 

Миллий чемпионатимизнинг иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни давом эттириш мақсадида Тошкентга жўнаб кетган “Шўртан” жамоасининг футболчи ва мураббийлари пойтахтимизнинг “Ўзбекистон” меҳмонхонасида йиғилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Аввал хабар берганимиздек, ўқув-йиғин машғулотларининг жорий босқичида “оқ бўрилар” 4 та назорат-синов учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Куни кеча ғузорликларнинг яна бир рақиби билан ҳам музокаралар олиб борилди. Ушбу тайёргарлик жараёнидаги учинчи ўртоқлик учрашувини жамоа биринчи лигада иштирок этувчи Термизнинг “Сурхон” клубига қарши ўтказиши мумкин.