"Шўртан"га Малайзияда ўйнаган футболчи келди

Иккинчи ўқув-йиғин машғулотларини  ҳам ўз қароргоҳида олиб бораётган “Шўртан” жамоаси айни дамда Бaҳoдир Шаймардонов ва Акмал Саитқуловлар бошчилигида маҳаллий ёш футболчилар ва футбол мактаби тарбияланувчилари билан кунига икки маҳал  ўқув-йиғин машғулотларни ўтказишмоқда.

Кеча жамоа сафига Mалайзия чемпионатида ўйнаган, “Машъал” футбол академияси тарбияланувчиси – Сирож Раҳматуллаев келиб қушилди.

Хабарингиз бор, Малайзия чемпионатидаги жамоа қизиқиш билдираётган  яна бир воҳа футболининг ёқимтойи – Отабек Нарзуллаев ҳам “оқ бўрилар” машғулотларида иштирок этмоқда. Тажрибали дарвозабон Алибек Туробов “Андижон”га йўл олган бўлса,  Ҳасанбой Эргашев  Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси сафига қўшилди.

Сирож Раҳматуллаевdan ташқари, жамоада   Холмурод Холмуродов (“Машъал”) ва Фарҳод Намозов(“Металлург”)  “оқ бўрилар” сафида кўриниш берди.

Фахриддин Чориев      

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!