Шота Арвеладзе: Биринчи даврани ғалаба билан тугатганимиздан хурсандман
Ads

Pepsi Суперлига 11-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" (2:3) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" устози Шота Арвеладзе ҳамда ярим ҳимоячи Жалолиддин Машариповлар иштирок этишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ўйиндан аввал бу ерда ёрқин футбол бўлиши ҳақида айтгандим. Яхши майдон, ажойиб муҳит ва тажрибали мураббийга эга рақиб. Биринчи даврани ғалаба билан тугатганимиздан хурсандман. Ўйин тезкор голлар билан бошланди. Бутун учрашувни хотиржам ўтказдик, беллашувни назорат қилдик. Биринчи бўлим охиригача ҳисобни тенглаштирганимиз яхши бўлди. Иккинчи бўлимда кўплар имкониятлар яратдик.

Бундай ҳужумкор ўйинларда жамоалар турлича ҳаракат қилади. Баъзида биз ҳам қарши ҳужумларда ўйнай олишимизни кўрсатдик.

Мавсум узоқ ва ҳар бир ўйинчида имконият бўлади. Сайфиев ҳар икки қанотда ҳаракат қила олади. Уни яхши савиядаги футболчи деб ҳисоблайман ва унинг жамоамда эканидан хурсандман.

Искандеров биз учун қадрли ўйинчи. Захирадан тушиб уч очко келтирган тўп оширилишини уддалади", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.