Шота Арвеладзе ҳаётидан: Қамоқ, ўлим хавфи ва ҳақиқатга берилган жазо! “Барса” юлдузидан футболка сўраб, пушаймон бўлганман (1-қисм)

“Пахтакор”ни муваффақиятли бошқариб келаётган Грузия футболи афсонаси Шота Арвеладзе журналистларга катта интервью бериб, Шон Коннери, Луи ван Гал, Вахтан Кикабидзе каби машҳурлар билан муносабати, ҳаётидаги қувончли лаҳзалар, қамоқда ўтиргани, терговга тортилгани, ўлим таҳдиди ва бошқа кўплаб қизиқ воқеалар ҳақида гапириб берди.  

Шунингдек, Грузия, Голландия ва Шотландия чемпиони, “Пахтакор”ни чемпионлик сари етаклаган Шота Арвеладзе қуйидаги қизиқарли маълумотлар ҳақида ҳам мухлисларга ҳеч ким билмаган фактларни ошкор қилди:

  • Шота нега 23 ёшлигида Испаниянинг топ клуби таклифини рад этган?
  • Роналд де Бур уни “Аякс”даги илк машғулотида қандай қутқариб қолган?
  • Нега ван Гални дарвозабонсиз ўйнашга ундаган?

Sports.uz портали эътиборингиз интервьюнинг энг қизиқ қисмларини ҳавола этади.

- Ота-онангиз шифокор. Учта ўғилнинг футболчи бўлишига қандай қарашган?

- Отамнинг ўзи 18 ёшгача футбол ўйнаган. Техникаси зўр бўлган. Тиззасидаги жароҳат туфайли футболни ташлаган. Ҳозир академик. Онам, бувим ва бобом “Футбол – касб эмас, ўқиш керак”, деб такрорлашарди. Кўп тортишганмиз.  Натижада Реваз кимё факультетида, мен ва Арчил иқтисодиётда ўқиб, дипломларни столга қўйганмизда, кейин бор эътиборимизни футболга қаратганмиз.

c2975e7423ee9956f366a2799e96a03b5ee0e4dbd4df7169946429

- Трабзонда сиз ва Арчилни Марадони Неаполда кутиб олинганидек қаршилашгани ростми?

- Иккинчи маротаба борганимизда шундай бўлган. Ярим йилдан кейин ижарадан “Динамо”га қайтганмиз ва мустақил Грузия тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигасида ўйнаганмиз. Кейин жамоамизни четлатишди ва биз бутунлай “Трабзонспор”га ўтиб кетдик. Ана ўшанда минглаб мухлислар бизни аэропортда кутиб олган ва қўлда кўтариб кетмоқчи бўлишган.   

- Туркияда икки марта иккинчи ўринни эгаллагансиз. Қай бирида чемпионликка яқин эдингиз?

- 1995-1996 йилги мавсумда  15 та ўйинда ютқазмадик ва пешқадамлик қилаётган эдик. Сўнгги турлардан бирида “Фенербахче” билан дуранг ҳам қониқтирарди. Бу жамоани жаҳон чемпиони Перрейра бошқарарди. Танаффусгача 1:0 ҳисобида олдинда эдик. Лекин 1:2 ҳисобида ютқаздик. Мухлисларимиз қуюшқондан чиқиб кетди ва бизни базага олиб келишди. Ўйинчиларни уйга қўйиб юбориш хавфли эди.

Эртасига терма жамоа ихтиёрига учиб кетиш учун билет олгани бордим. Одамлар менга қотиб қараб турарди. Бунгача мамлакат кубогида ғолиб чиққандик, мен тўпурарлар баҳсида зафар қучгандим. Улар учун чемпионлик муҳим эди, биз эса уни бой бердик.

- Ўшанда сизни “Депортиво” чорлаганди. Нега рад этгансиз?

- Кубок эгалари кубогидаги ўйинимиздан кейин “Депор” Арчил иккимизни олишни истаганди. Арчил жароҳатини операция қилдириб, ярим йилга сафдан чиқди.  Испанлар 1996 йил май ойнинг охирида келди. Шу куни Чемпионлар лигасида финалида  “Аякс” ва “Ювентус” ўйнаши керак эди. Биз кундузи учрашиб, кечқурун футбол томоша қилмоқчи эдик. Лекин испанлар билан 10 соат гаплашиб ҳам келиша олмадик.

- Нега?

- Улар бир ўзимни олмоқчи бўлишди, мен эса ҳассатаёқдаги Арчилни ёлғизлатиб қўя олмасдим. “Трабзонспор” билан шартномамиз якунланган эди, агар мен “Депортиво”га ўтсам, Арчил Грузияга қайтиб кетарди. У пайтлар Грузияда сифатли муолажа олиш қийин эди. Мен испанларга Арчилни ҳам олиб, тузалиб майдонга қайтганидан кейин пул тўлашни таклиф қилдим. Улар рад этишди. Мен уларга “Арчилни олмас экансизлар мен ҳам бормайман”, - дедим. Улар ҳайрон бўлди. Чунки “Депор” у пайтлар примера етакчиларидан бири эди.

депор

- Қандай қилиб Немсадзени “Манчестер Сити”дан турк клубига жалб қилдингиз?

- Мен жалб қилганим йўқ. У  “Сити”га Кинкладзе ва Кавелашвилининг олдига борган. Шартномани ҳам келишиб бўлишган. Лекин якунда трансфер амалга ошмай қолган. Гия хафа тарзда Франкфуртга келди. “Трабзонспор” шу ерда йиғинда эди. Мендан бош мураббийимиз Шенол Гунешга тавсия қилишни сўради. Мураббий Немсадзени биларкан ва дарров жамоага қўшиб олди. Кейин Гоча Жамараули келди, Арчил ҳам сафга қайтди. Биз учта легионер лимитига сиғмай қолдик. Кимдир доим захирада қоладиган бўлди. Яхшиямки, термада бунақа чеклов йўқ.

- Терма жамоадаги энг таъсирли ғалабалар қайси?

“Евро-1996” саралашида Гиггз бошчилигидаги Уэльсни ва жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнаган Болгарияни мағлуб этганмиз. Бизни танқид қилганлар ғалабамиздан ҳайратланган. Болгарлар билан ўйинда 2:1 ютаётганимизда “Барса” юлдузи Христо Стоичковдан футболкасини сўраганман. У мени қўли билан туртиб ўтиб кетган. Ноқулай вазият. Шундан буён ҳеч кимдан футболка сўрамайман. Кейин биз Христо билан кўп учрашдик. Лекин қилиғини эслатмадим.

- Англия билан ўйинда “Уэмбли”да муҳит қандай эди?

- Ҳамма тарихий стадионга боришни истарди. Стадион реконструкцияга ёпилиши керак эди. Лондонга ўйинчиларнинг қариндошлари ҳам келган. Биз 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин шаҳар айланганмиз. Кинкладзе билан одамлар кимни биринчи таниши бўйича гаров боғлаганмиз. Унга кўра, ютқазган 15 кишини кечки овқатга олиб бориши керак эди. Кинкладзе Англияда юлдуз эди. Мен Арчилга орқароққа ўтиб, мени баланд овозда чақиришини тайинладим. Лондонда турклар кўп. Улар мени таниб, расмга тушиш учун келишди. Шундай қилиб, Кинкладзени овқатга туширганмиз.

origin_188c3c8b

Давоми бор...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ободон
14/06/2020 10:35
Бу шотага футболка эмас турсигини ечиб бериб калласига салла килиб куйиш керак