Шота Арвеладзе:
Ads

 

"Пахтакор" - "Нефтчи" беллашувидан олдин клуб матбуот хизмати мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзенинг учрашувдан аввал айтган фикрларини тақдим этди.

- Рақибимиз ҳимояда анча яхши ҳаракат қилади. Жисмонан ҳам кучли жамоа. Биз ўйинга тайёрмиз. Барча футболчилар ўйинга муносиб ҳозирлик кўришди. Мухлисларни қувонтирадиган футбол намойиш этишга уринамиз.

"Нефтчи"га қарши беллашувларимиз ўзига хос дербига қиёсланади. Демак, бу мен учун биринчи дербига айланади, - дейди Шота.