Шота Арвеладзе: Рақобат туфайли натижалар яхшиланади
Ads

 

Янги футболчилар таништириш маросимида "Пахтаокр" бош мураббий Шота Арвеладзе ушбу ўтишлар хусусида фикрини билдирди.

"Таркибга янги футболчилар қўшиб олдик ва селекция борасида яхши ишлаяпмиз. Жамоадаги рақобат туфайли натижалар ҳам ўзидан ўзи келаверади. Қандай ҳисобда ғалаба қозонишнинг фарқи йўқ. Агар мухлислар кўпайса, биз ҳам голларни кўпайтирамиз.

Таркибга қўшиб олган футболчиларимиз тажрибали, бироқ ҳали қари эмас. “Жар”да ўтказаётган машғулотларимизда жуда кўп ёшлар қатнашмоқда. Бу эса мутаносибликни таъминлайди.

Биз иккита кучли таркибни шакллантиришимиз керак. Ҳозирча бизда яна бир Осиё қитъаси легионери учун жой бор. Ундан фойдаланишга уриниб кўрамиз", - деди грузиялик мутахассис.