Шота Арвеладзе: Таркиб тенг бўлганида натижа қандай бўлар эди, билмайман
Ads

"Кубок – соврин сари энг яқин йўл. Барчасини бир ўйин ҳал қилади. Ўйин ва майдонда яхши муҳит бўлди. Бизга қарши футбол ўйнашни истайдиган кучли рақиб ўйнади. Таркиблар тенг бўлганда ўйин қандай давом этишини айтиш қийин бўларди.

Бу учрашувдаги ҳал қилувчи ҳолат бўлди. Кўплаб вазиятлар яратган ва тўрт тўп киритган футболчиларимни табриклашни хоҳлайман. "Локомотив" кам бўлиб қолганига қарамай, курашни давом эттирди. 1:0 натижаси пайти яна гол уришимиз ёки тўп ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Бир бўлимдан ортиқроқ камчиликда ўйнаш ҳамиша мушкул. Энди навбатдаги беллашувларга жиддий ҳозирлик кўришни давом эттирамиз", - деди грузиялик мутахассис.