Шотландия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Шотландия футбол ассоциацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра Алекс Маклиш мамлакат терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтиш лозимки, 59 ёшли мутахассис Шотландия термасини 2007 йилда ҳам бошқарган эди. Бироқ, жамоани Евро-2008 финал босқичига олиб чиқолмагач ўз лавозимидан четлатилган эди.

Маълумот учун, Шотландия терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Коста-Рика ҳамда Венгрия термаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!