Шоу: 2015 йили оёғимдан айрилишим мумкин эди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу 2015 йили “ПСВ”га қарши ЕЧЛ ўйинида олинган оғир жароҳатдан кейин оёғидан айрилиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.

“Ёлғон гапирмайман, вақти-вақти билан футболчилик фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлаган эдим. Лекин оилам ва яқинларим мен билан доим бирга бўлди. Бу ҳақда кўпчилик билмайди, бироқ оёғимдан айрилишим мумкин эди.

Шифокор бу ҳақда менга 6 ойдан кейин айтди. Мени Эйндховендан Манчестерга самолётда юбормоқчи бўлишди. Агар шундай бўлганида, қон қуюқлаши сабабли оёғимдан айрилимиш мумкин эди”, – деди Шоу.