Шохруз Норхонов “Бунёдкор”да 77-рақамда ўйнайди
Ads

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси тарқалиб кетган "Обод" клубидан Шохруз Норхоновни ўз сафига қўшиб олди ва у билан 3,5 йиллик шартнома имзолади. "Қалдирғочлар" матбуот хизмати футболчининг фикрлари билан қизиқди. 

“Бунёдкор” жамоасига ўтганимдан хурсандман. Бу ўтиш орқали клуб тарихида ва ўз фаолиятимда янги саҳифа очмоқчиман. “Қалдирғочлар” сафида голлар уриб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. “Бунёдкор”нинг олдинги чизиғида жуда кучли маҳорат эгалари тўп тепишини яхши биламан.

Мен соғлом рақобатга тайёрман. Ўйлайманки, “Бунёдкор” иккинчи даврани яхшироқ ўтказади ва мусобақа жадвалидаги ўрнини яхшилаб олади. Бунинг учун мен қўлимдан келганича ҳаракат киламан, дейди Шохруз Норхонов.

"Бунёдкор" матбуот хизмати тақдим қилган суратга кўра, Шохруз Норхонов 77-рақам остида тўп суради.