Шохруз Норхонов: Кейинги сафар ҳимоячиларимиз қўлларини боғлаб чиқишади
Бугун Pepsi Суперлига 12-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида “Пахтакор” клубини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Шохруз Норхонов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Бугунги ўйин мухлисларбоп бўлди деб ўйлайман. Биз қўлай вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳакам пенальтини белгиладими, демак, пенальти бор эди. Агарда, вазиятлардан фойдалана олганимизда, ўйин бошқача бўлар эди.
Кейинги сафар ҳимоячилармиз қўлларини боғлаб чиқишади. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Лекин биргина пенальти ўйинни буткул ўзгартириб юборди", - дейди Норхонов
Фикрлар