Шукуровнинг голи жамоасига ғалаба келтирди! (видео)

Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган "Шаржа" клуби БАА Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган учрашувни ўз майдонида ўтказди. "Ал-Иттиҳод Калба" жамоасига қарши майдонга чиққан шаржаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида ҳамюртимиз жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, ўйин тақдирини ҳал этган голга муаллифлик қилди. Ушбу аниқ зарба мезбонларга 3 очко келтирди. Ғалаба қозонган "Шаржа" очколари сонини 32 тага етказиб, энг яқин тақибчиси билан орадаги масофани 5 очкога етказди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)