Шукуровнинг жамоаси Ҳайдаровнинг клубидан устун келди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун БААда Президент кубоги турнирининг 1/8 финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман” клуби ўз майдонида Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган “Шаржа”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳайдаров иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширилган бўлса, Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА Президенти кубоги. 1/8 финал

“Ажман” – “Шаржа” 0:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!