Шунқор Абдурасулов Губернатор кубогида олтин медални қўлга киритди (фото)
Ads

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор кубоги мусобақасининг дастлабки финал беллашувлари ўз якунига етди.

Унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Шунқор Абдурасулов (60 кг) ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Руслан Батманов билан куч синашди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувда боксчимиз ўз устунлигини намойиш этиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.

1. Шунқор Абдурасулов (Ўзбекистон)
2. Руслан Батманов (Россия)
3. Роберт Тазетдинов (Россия)
3. Тигран Узлян (Россия)

Эслатиб ўтамиз, олдинда яна икки нафар боксчимиз – Исроил Мадримов (75 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) олтин медаллар учун рингга кўтарилади.

Минбар

Барча блоглар