Швайнштайгерни қадрига етадиганлар бор экан
 
"Манчестер Юнайтед"га Жозе Моуриньо келгач, жамоадан қувилган Бастиан Швайнштайгер фаолиятини давом эттириш учун ажойиб таклиф олди.
 
АҚШ чемпионатида иштирок этаётган "Чикаго Файр" жамоаси германиялик ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олиш истагини билдирди. Америкаликлар Бастианга уч йиллик шартнома таклиф қилмоқда ва бу муддат учун 16,5 миллион доллар миқдорида маош тўламоқчи.
 
Бастиан Швайнштайгер бу мавсумда бирорта учрашувда иштирок этмади.