Швайнштайгернинг хайрлашув ўйини Горецкага қимматга тушди
Ads

Унда “Бавария” ва “Чикаго Файр” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди Бастиан ҳар иккала жамоа таркибида бир таймдан ўйнади.

Мазкур беллашувда эса “Бавария” ярим ҳимоячиси Леон Горецка жароҳат олган эди. У иккинчи бўлим аввалида захирага олинди. Мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамиджич эса унинг аҳволи борасида баёнот берди.

“Биз Леонни яна бир марта текширувдан ўтказамиз. Кўринишидан жароҳат жиддий эмасга ўхшайди. У бир неча ҳафта ўйнай олмайди”, – деди функционер.

Шу тариқа, “Бавария” сафига яқинда келиб қўшилган Горецка Германия Бундеслигаси 2-турида “Шальке-04”га қарши кечадиган ўйинда жамоасига ёрдам беролмайдиган бўлди.