Швеция ўз майдонида Хорватия устидан ғалаба қозонди. Маркус иккала дарвозага ҳам гол урди (видео)

УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Хорватия Швеция майдонига сафар қилди.

“Friends Arena”да кечган беллашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Швециянинг голларини Деян Кулусевски ва Маркус Даниэльссон киритган бўлса, Хорватиянинг ҳисобига ёзилган голни ҳам айнан Маркус Даниэльссон ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар