Швеция терма жамоаси бош мураббийи билан шартномани узайтирди

Швеция футбол иттифоқи мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Янн Андерссон билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 55 ёшли мутахассис 2022 йилга қадар швециялик футболчиларга устозлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Андерссон қўл остидаги Швеция терма жамоаси жорий ёз ЖЧ-2018нинг чорак финалига қадар етиб бора олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!