Швецияда Златаннинг сурати туширилган 1000 кроналик купюра пайдо бўлди(фото)
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзининг “Instagram”даги расмий саҳифасида унинг сурати туширилган 1000 кроналик купюрани эълон қилди.

“Сизларда Бенжамин Франклин бўлса, бизда мен борман”,– деб изоҳ қолдирган швециялик футболчи.

Қайд этиш жоиз, ушбу купюрани муомалага киритиш таъқиқланади. Боиси, у сураткаш Бинго Римернинг “ижод” махсулидир.

Маълумот учун, тиззасидаги жароҳатини даволатаётган Златан айни вақтда эркин агент мақомидадир.