Швейцария ЖЧ-2018 олдидан жиддий йўқотишга учраши мумкин
Ads

Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гранит Жака ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориш хавфида турибди. Бу ҳақда Tages-Anzeiger нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 25 ёшли футболчи машғулотлар пайтида жароҳат олган майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этган. Тез орада у тиббий текширувдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг қачон соғайишига аниқлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Швейцария терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Бразилия, Коста-Рика ҳамда Сербия термаларига қарши кураш олиб боради.