Швейцариялик гўзал оғриқлардан безор бўлди
Ads
 
Швейцариялик таниқли теннисчи Белинда Бенчич келаси мавсумда жароҳатларсиз ўйнашни орзу қилмоқда.
 
- Мен оғриқларсиз ўйнашни истайман, - дейди Белинда Бенчич. - Агар шундай бўлса ўйинимни кучайтириш ёки аввалги мавқеимни тиклашга муваффақ бўлардим.
 
Белинда Бенчич ҳамюрти Рожер Федерер билан бирга 2017 йилнинг 1-7 январь кунлари Хопман кубоги мусобақасида иштирок этади.