Сигурдссон АПЛ тарихида энг кўп гол урган исландиялик футболчига айланди
Ads

"Эвертон" клуби ярим ҳимоячиси Гилфи Тор Сигурдссон кеча АПЛнинг 28-тури доирасида бўлиб ўтган "Кардифф"га (3:0) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, бу Сигурдссон учун премьер-лигадаги 56-гол бўлди ва шу тариқа у Англия премьер-лигасида энг кўп гол урган исландиялик футболчига айланди.

Маълумот учун, “Эвертон” Сигурдссонни 2017 йил “Суонси Сити”дан 50 млн еврога харид қилган эди. У жорий мавсум “ирисчилар” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.