Силессен: “Барселона” мени сотмаслигига умид қиламан

“Барселона” клуби дарвозабони Яспер Силессен каталонияликлар раҳбарияти уни бошқа жамоага сотиб юбормаслигига ишонмоқда.

“Ливерпуль” ва “Арсенал” – яхши танловлар. Бироқ, “Барселона” мени қолишимни истаса, бошқа жамоалар ҳақида ўйлашга ҳожат йўқ. Умид қиламанки улар мени сотишмайди. Мен ушбу жамоада ўз имкониятимни охиригача кутаман”, - дейди голландиялик посбон.

Маълумот учун, Силессен ўтган мавсум “Барселона” сафида жами жами 11та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!