Силва Испания термасини тарк этди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Давид Силва Испания терма жамоаси сафини тарк этди.

32 ёшли футболчи шахсий сабабларга кўра терма сафини вақтинча тарк этди. Силва кеча Германияга қарши баҳсда 71 дақиқа ўйнаган эди.

Аs нашри тарқатган хабарга кўра, Силва 27 март санасида Аргентинага қарши кечадиган ўйинда иштирок этмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!