Симеоне
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби  бош директори Мигель Анхель Хиль Мариннинг сўзларига кўра жамоанинг амалдаги бош мураббийи Диего Симеоне шартнома муддати якунлангунича, аниқроғи 2018 йилнинг ёзига қадар "матрасчилар"ни бошқаришда давом этади.
"Симеоне "Атлетико"дан кетмоқчи эмас. У нафақат жорий, балки кейинги мавсумни ҳам мадридда ўтказишни режалаштирмоқда", - дейди Марин AS нашрига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор ОАВлар аргентиналик мутахассиснинг мавсум сўнггида "Атлетико"дан кетиши ҳақидаги хабарларни тарқатган эди.