Симеоне "Атлетико"га зўр футболчи топиб қўйди

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “Вильерреал” ярим ҳимоячиси Родриго Эрнандеснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “матрасчилар” 21 ёшли испаниялик футболчини жорий мавсум якунлангач ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Таъкидлаш лозимки, “Атлетико” Эрнандесни қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олиши мумкин эди, бироқ, уларнинг бунга ҳуқуқий жиҳатдан ҳақлари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг “Вильярреал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Шу боис ҳам “сариқ сув ости кемаси” истеъдодли футболчисига 4 йиллик янги шартнома таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!