Симона Халеп
Ads

Францияда "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" трунирининг аёллар ўртасидаги сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида руминиялик Симона Халеп ва америкалик Слоан Стивенс ўзаро баҳслашди.

Унда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Симона рақибини 3:6, 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди

Шу тариқа Халеп, Франция очиқ чемпионатининг бош совринини қўлга киритди. Бу соврин унинг фаолиятидаги илк "Катта дубулға" совринидир.

Sports.uz