Симона Халеп

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтаётган "Australian Open" турнирининг аёллар ўртасида биринчи давра баҳслари якунланди.

Давранинг сўнгги учрашуда руминиялик Симона Халеп ва эстониялик Кайя Канепи ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Симона 6:7, 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида Симона америкалик София Кенинга қарши кортга чиқади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)