Симона Халеп Майамида франциялик теннисчини додини берди

Руминиялик теннисчи Симона Халеп Майами шаҳрида ўтаётган турнирнинг  иккинчи даврасида франциялик Осеан Додинга қарши кортга чиқди.

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Симонага қарши ўйинда Осиан ажойиб ўйин кўрсатган бўлса-да, бироз тажриба борасида устунлик қила олмади. Шу тариқ Халеп рақибини 3:6, 6:3, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди "Miami Open - 2018" турнирининг учинчи даврасида Симона Халеп польшалик Агнешка
Радваньскага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)