Симона Халеп рақибини аямади

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп "Ролан Гаррос"даги юришини давом эттирадиган бўлди.

Симона "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг тўртинчи даврасида бельгиялик Элизе Мертенсга қарши кортга чиқди ва 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Халеп Франция очиқ чемпионатининг чорак финалида германиялик Анжелик Кербер, ёки франциялик Каролин Гарсияга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)