Симона Халеп ярим финалда
Ads

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп "BNP Paribas Open - 2018" мусобақасининг 1/8 финалида хитойлик Цзян Вангни 7:5, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқган эди.

Мазкур мусобақанинг чорак финалида Симона хорватиялик Петра Матичга қарши ўйин ўтказди.

Уч сет давом этган беллашувда румин гўзали биринчи сетда 6:4 ҳисобида зафар қучган бўлса, иккинчи сетда тай-брекда мағлубиятга учради. Сўнги ҳал қилувчи сетда Симона Халеп рақибини 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Sports.uz