Симона Халепни илк босқичда қулатишди
Ads

Руминиялик теннисчи Симона Халеп "Катта дубулға" туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатини биринчи даврада тарк этди.

Симона ушбу босқичда эстониялик Кайя Канепига қарши кортга чиқди ва кутилмаганда 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа дунёнинг энг кучли теннисчиси устидан ғалаба қозонган Канепи иккинчи даврада швейцариялик Жаль Тайкманн билан рақобатлашади.