Симона Халепнинг жароҳати жиддийга ўхшайди
Ads

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп белидан олган жароҳати сабаб Пекиндаги турнирдаги илк учрашувини оҳирига етказа олмагани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мендаги кучли оғриқ туфайли яхши харакат қила олмадим. Мен жуда ташвишланмоқдаман", – деган эди Халеп, ўтган ҳафтада Уханда машғулот ўтказаётган вақтида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир мушакллардаги оғриқ ўтган ҳафтадагидан анча яхши аммо, унинг суякларида қаттиқ оғриқ бўлмоқда. 

Симона энди Руминияга қайтади ва МРТ текширувидан ўтади.