Синхрон сузиш: Ҳамюртларимиз яна 5-ўринда
Ads

Бугун Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган синхрон сузиш бўйича жамоавий баҳслар ўз ниҳоясига етди.

Ушбу баҳсларда терма жамоамиз вакилалари ҳам иштирок этишди. Хусусан, А.Морозова, А.Елтишева, М.Тўлқинова, Д.Онкес, Д.Шомирзаева, Х.Тошхўжаева, А.Рўзметова, Х.Ҳакимова, Н.Шомақсудова, Н.Тўлқиновалардан иборат терма жамоамиз якунда 5-ўринни банд этишди.

Қайд этиш жоиз, ушбу беллашувларда олтин медални Хитой терма жамоаси қўлга киритган бўлса, японияликлар кумуш медалга лойиқ кўрилишди. Кучли учликни эса Шимолий Корея вакилалари якунлаб беришди.