"Сити" МЮдан 15 очко олдинда

“Манчестер Сити” Англия чемпионатининг 20-тури доирасида “Ньюкасл” устидан ғалаба қозонди.

Бу ғалаба Пеп Гвардиола бошқариб келаётган жамоанинг кетма-кет 18 ғалабасидир. Эслатиб ўтишимиз жоизки, бундай ғалабали серияни (19 ғалаба) Европа топ-лигаларида “Бавария” 2013/14 мавсумида Гвардиола бошчилигида қайд этган.

“Сити” АПЛда 58 очко билан етакчилик қилиб келмоқда, турнирда иккинчи ўринни эгаллаб келаётган “Манчестер Юнайтед” ва “Сити” ўртасидаги фарқ 15 очкони ташкил этади.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” 31 декабрь куни “Кристал Пэлас”га қарши майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!