“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни сотиб олиш фикридан қайтиши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда “шаҳарликлар” чилилик футболчининг Гвардиола жамоасига ўтиш истагида эканлигига ишонишмоқда. Бироқ, уларга “Арсенал”нинг 35 млн фунтлик талаби ёқмаяпти. “Сити” раҳбарияти Санчес учун 20 млн фунт тўлашга тайёр. Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Аниқроғи, “Манчестер Сити”га Санчеснинг қўяётган талаблари ҳам бироз маъқул келмаяпти.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олсак, Санчес учун энди “Манчестер Юнайтед” асосий фаворитга айланиши мумкин. Воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98