Сколари
Ads

Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби бош мураббийи Луис Фелипе Сколари ноябрь ойида лавозимини тарк этади.

Reuters хабарига кўра, бразилиялик 68 ёшли мутахассис клуб билан янги шартнома имзолашни истамади.

Сколари «Гуанчжоу Эвергранд» клубига 2015 йилда келган эди. Унинг қўл остида жамоа икки марта Хитой чемпионати, мамлакат Суперкубоги ва бир марта Хитой кубоги ва Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

Бундан ташқари, «хитой йўлбарслари» жорий мавсумда ҳам чемпион бўлишга яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз, Луис Фелипе Сколари 2009-2010 йилларда Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида ишлаган.

Минбар

Барча блоглар