Скоулз агар “Реал” Де Хеани сотиб олмоқчи бўлса, МЮ бунга қаршилик қила олмаслигини айтди

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулзнинг фикрича “қизил иблислар” “Реал” кўз остига олиб қўйган посбон Давида Де Хеани ўзида сақлаб қола олишмайди.

“Шубҳасиз Де Хеа айни дамда дунёнинг энг яхши дарвозабони. У буни ҳар бир учрашувда исботламоқда. Агар “Реал” уни сотиб олишни истаётган бўлса, у ҳолда Де Хеа Мадридга албатта кўчиб ўтади. Чунки, “қироллик клуби” ҳар мавсум ўз олдига Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишдек буюк мақсадни қўяди”, - дейди Скоулз.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ Де Хеани 100 млн евро эвазига сотишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!