Скоулз: "Родри учун хурсандман"

  • 31 октябрь, 2024, 15:14
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Пол Скоулз "Олтин тўп" мукофотининг Родрига топширилганидан мамнун.

- Менимча, у Винисиусдан яхшироқ футболчи. Мен Винини жамоага кўпроқ ғалабалар олиб келишини тушунаман, унинг техникаси жуда яхши. Бироқ, Родри ажойиб футболчи.

Айниқса, бу позицияда Испанияда - Гвардиола ва Бускетс каби буюк футболчилар ўйнашган. Улар ўз жамоасини ажойиб футбол ўйнашга мажбур қилади, шунинг учун улар мукаммал футболчи бўлишлари керак, - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Маълумот учун, Родри "Олтин тўп" учун рақобатда Винисиус ва Беллингемни ортда қолдирган ҳолда мазкур совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!