Слоан Стивенс дугонасини хафа қилиб, финалга чиқди
Ads

"Катта дубулға" туркумига кирувчи Франция очиқ чемпионатида хотин-қизлар ўртасидаги ярим финал учрашувлари якунланди.

Унда икки америкалик теннисчилар –  Слоан Стивенс ва Мэдисон Киз ўзаро рақобатлашди. Тенг курашлар остида ўтган ўйинда Слоан рақибини 6:4, 6:4 ҳисобида енгди.

Шу тариқа, "Ролан Гаррос" мусобақасининг сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида Слоан Стивенс ва руминиялик Симона Халеп кортга чиқадиган бўлди.

Sports.uz